Скрыть
2:3
2:6
2:11
2:16
2:19
Глава 3 
3:4
3:11
3:14
3:18
3:21
Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан* ўлган эдингизлар.
Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда.
Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик.
Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди:
биз жиноятларимиз туфайли руҳан* ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт бағишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар.
Исо Масиҳга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди.
Худо Ўз меҳр-иноятининг беҳад бойлигини келгуси асрларгача аниқ намоён қилмоқ учун бизга Исо Масиҳ орқали шунчалик катта илтифот қилди.
Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас.
Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин.
Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.
Сизлар илгари аслан мажусий бўлганингизни эсдан чиқарманглар. Яҳудийлар суннат қилинадигани учун, ўзларини “аҳли суннат”, сизларни эса “суннатсизлар” дейишади. (Ваҳоланки, суннат фақат тана билан боғлиқ бир одатдир.)
Тўғри, сизлар ўша замонда Масиҳдан бехабар, Исроил умматидан бенасиб, илоҳий аҳду ваъдаларга бегона, дунёда умидсиз ва Худосиз эдингизлар.
Лекин илгари Худодан узоқ экансизлар, энди Исо Масиҳ воситаси билан, Унинг тўккан қони орқали яқин бўлдингизлар.
Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлигимиздир. У яҳудийлар билан мажусийларни яраштириб, бир уммат қилди. Ўз танасини фидо қилиб, уларнинг орасидаги тўсиқ деворни қулатди, адоватни бартараф қилди.
Яҳудийлар билан мажусийларни Ўз вужудида бирлаштириб, янги инсонни яратди, ана шу мақсадда Тавротнинг қонун-қоидаларини ҳам бекор қилди.
Масиҳ хочда ўлиб, адоватни бартараф, тинчликни эса барқарор қилди. Хоч орқали икки умматни бир бадандай қилди ҳамда Худо билан яраштирди.
Масиҳ келиб, илгари Худодан узоқ бўлган сизларга ва шунингдек, Унга яқин бўлган яҳудийларга* тинчлик Хушхабарини эълон қилди.
Масиҳ орқали биз ҳаммамиз бир руҳ билан Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз.
Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.
Сизлар ҳам ҳаворийлару пайғамбарлар солган пойдеворга асосан бино бўлгансизлар. Бинонинг негиз тоши эса – Исо Масиҳнинг Ўзи.
Бутун иморат Ундан таркиб топиб, ўсиб боради ва Худо учун муқаддас бир маъбадга айланади.
Сиз ўзларингиз ҳам Исо Масиҳ билан ва ўзаро бирлашган ҳолда, Худонинг руҳий масканини ташкил этмоқдасизлар.
Мана мен – Павлус сиз, мажусийларни деб, Исо Масиҳ учун маҳбус бўлганман.
Мен Худонинг иноятини сизларга етказиш учун Худодан ваколат олганман, сизлар бу ҳақда, албатта, эшитгансизлар.
Юқорида қисқача ёзганимдай, Худо бу сирни менга ваҳий орқали маълум қилди.
Сизлар буларни ўқиб туриб, мен Масиҳ сирини қандай фаҳмлаганимни билиб олишингиз мумкин.
Бу сир ўтмиш одамзод авлодларига билдирилмаган бўлса-да, ҳозир Муқаддас Руҳ буни Масиҳнинг муқаддас ҳаворийлару пайғамбарларига ошкор қилди.
Шунга кўра, энди Исо Масиҳнинг Хушхабарига ишонган бошқа халқ вакиллари яҳудийлар билан* бир бадандай бўлиб, Худонинг ваъда қилган қут-баракаларига шерик ва ҳамворисдирлар.
Худонинг менга берган инояти ва кўрсатган илтифоти билан, Унинг менда амал қилаётган куч-қудрати туфайли Хушхабарни тарқатиш хизматини бўйнимга олдим.
Мен барча азизлар орасида энг арзимагани эдим. Аммо Худо иноят қилиб, Масиҳнинг ақл бовар қилмас бойлиги ҳақида турли халқларга Хушхабар етказиш учун мени юборди.
Мен Худонинг сирли режаси нимадан иборатлигини барчага аниқ маълум қилмоқ учун ваколат олдим. [Исо Масиҳ орқали] оламни яратган Парвардигор азалданоқ бу сирни Ўз ҳузурида пинҳон сақлаган эди.
Ҳозирги замонда эса У Масиҳ умматини барпо қилиб, у орқали самовотда ҳоким бўлган кучларга ҳам Ўзининг кўп қиррали ҳикматини ошкор қилди.
Шу тариқа Худо Ўзининг азалий мақсадини Раббимиз Исо Масиҳ орқали рўёбга чиқарди.
Биз Исо Масиҳ орқали, Унга бўлган имонимиз орқали Худо ҳузурига дадил ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз.
Шундай экан, мен сизлар учун қайғу чекаётганимда айнимаслигингизни илтимос қиламан. Чунки бу сизларнинг юксалишингизга хизмат қилади.
Ана шу сабабдан, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман.
Ер юзидаги ва осмондаги ҳар қандай сулола самовий Отадан ном олган.
У Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларни куч-қудратли қилсин, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин.
Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин,
токи сизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин.
Ҳа, сизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришинглар.
Худонинг куч-қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир.
Унга Исо Масиҳ уммати орқали ва Исо Масиҳнинг Ўзи орқали наслдан-наслга, то абад шон-шарафлар бўлсин! Омин.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible